🔴208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот берилади Ўзбекистонда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиблари аниқланди. Мамлакат бўйлаб 46 мингдан ортиқ педагог қатнашган беллашувда 208 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 208 та туман ва шаҳарнинг ҳар бирида биринчи ўринни эгаллаган педагогга 616 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг. Ҳисоб-китобга кўра, ғолибларни тақдирлаш учун жами 128 миллиард 128 миллион сўм йўналтирилади. Танловда ўқитувчилар фақат ўз фанини қанчалик билиши бўйича баҳоланмаган. Уч босқичли саралашда уларнинг назарий билими, дарс ўтиш маҳорати, маънавий-маърифий фаолияти ва китобхонлиги ҳам инобатга олинган. Жумладан, педагоглар ўтган дарснинг видеоёзуви махсус платформага жойлаштирилиб, баҳоланиши белгиланган. Президент ташаббуси билан жорий этилган мазкур танловни 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказиш назарда тутилган. Ғолиб бўлган ўқитувчиларнинг исм-фамилиялари вазирлик эълон қилган тўлиқ рўйхатда келтирилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X