Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 10 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Қорақалпоғистонда нима гап? ✔️ Кредит, иш, сув ва йўл бўйича муҳим янгиликлар Нукусда Президент раислигида ўтган йиғилишда аҳолининг кундалик ҳаётига дахлдор бир қатор чоралар эълон қилинди. Президент матбуот хизмати берган маълумотлардан энг муҳимларини жамладик. ✔️ Оилавий бизнес учун кредит арзонлашади. Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади. Кредитини вақтида қайтариб келган ишончли тадбиркорлар учун ҳам компенсация ҳисобига 12 фоизли кредит линияси очилмоқда. ✔️Асбоб-ускуна олишга 50 миллион сўмгача ссуда берилади. 1 октябрдан бу миқдор ҳозирги 20 миллион сўмдан 50 миллион сўмга оширилади. «Уста-шогирд» асосида касб ўрганиш харажатларини қоплашда ёш чегараси ҳам 30 ёшдан 40 ёшга кўтарилади. ✔️ Тошкентдан Нукусга поездда 7 соатда бориш режалаштирилмоқда. Келаси йил март ойидан тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиб, сафар вақтини 16 соатдан 7 соатга қисқартириш белгиланди. ✔️ Мўйноққа янги ичимлик суви тармоғи тортилади. Қўнғиротдан Мўйноққа 100 километрлик сув тармоғи қурилиши ва «Туямўйин» сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бошланади. ✔️Хусусий боғча очиш учун 7 фоизли кредит берилади. Қорақалпоғистонда боғча очадиган тадбиркорларга 15 йилга, 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилиши эълон қилинди. ✔️ Олис туманларга келиб ишлайдиган шифокорларга устама берилади. Мўйноқда амал қилаётган 200 фоизгача ойлик устама 1 январдан Бўзатов ва Тахтакўпирда ҳам жорий этилади. Нукусда эса тиббиёт муассасаларини бирлаштирган университет тиббий кластери ташкил қилинади. ✔️ Деҳқон ва чорвадорлар учун сув таъминоти яхшиланади. Тўрткўлдаги «Ёнбош» ва Бўзатовдаги «Эркиндарё» каналларини 1 мартгача бетонлаш топширилди. Каналлар ва қўшимча сув иншоотларига жами 135 миллиард сўм ажратилади. Озуқа етиштиришга ҳар гектар учун 500 минг сўм субсидия бериш бўйича қарор лойиҳасини киритиш ҳам топширилди. ✔️Ёшлар учун IT ва логистикада иш ўринлари яратилади. Бир йилда минг нафар, кейинги икки йилда яна 5 минг нафар ёшни шу соҳаларда юқори даромадли иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Амударё, Беруний, Чимбой ва Қўнғиротдаги биттадан техникумда халқаро касбий таълим дастури йўлга қўйилади. ✔️Нукусда 50 минг аҳолига мўлжалланган янги массив қурилиши бошланди. «Ашшикўл» ҳудудидаги «Нукус сити» 270 гектар майдонни қамраб олади. У ерда тураржойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ҳамда яшил хиёбонлар барпо этилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K19 Sep 10:2514 Nov 04:169.8K19 Sep 10:25: 0 views14 Nov 04:16: 9,820 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
19 Sep 2026, 10:250
14 Nov 2026, 04:169.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.