🔴SAT имтиҳонини бошқалар ўрнига ечиб бериш нархи 1 500 доллар! Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги хусусий мактабда халқаро SAT имтиҳони саволларини талабгорлар ўрнига масофадан ечиб бериш учун «бункер» ташкил этилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Унинг аъзолари асосан хорижий университетларнинг Тошкентдаги филиалларида таҳсил олувчи талабалар бўлган. Хабарга кўра, IT соҳасига ихтисослашган МЧЖ мутахассиси тизимга яширин кириб, тест саволларини ечиш имконини яратган. Талабалар эса масофадан туриб, имтиҳон топширувчилар ўрнига саволларни ишлаган. Гуруҳ аъзоларидан бири беш нафар талабгорнинг ҳар биридан 1 500 АҚШ долларидан сўраган. Улардан бирининг пулини криптоҳамён орқали олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистонда IELTS имтиҳони материаллари интернетда ноқонуний сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, айрим номзодларнинг натижалари қайта текширилиб, бекор қилинган эди. Шу воқеалар фонида ўша йилнинг 11 июлидан IELTS’ни қоғозда топшириш вақтинча тўхтатилган, компьютердаги имтиҳонлар эса давом этган. IDP имтиҳон маркази тўхтатилиш сабабини расман «операцион сабаблар» билан изоҳлаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 9 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 19 Sep 2026, 06:13 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.