🔴Билимни баҳолаш агентлиги ходимларига стаж учун 150 фоизгача устама тўланади 2026 йил 1 октябрдан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимларига иш стажига қараб лавозим маошининг 30 фоизидан 150 фоизигача ойлик устама тўланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган янги низомда белгиланди. Ходим қанча узоқ ишлаган бўлса, маошига шунча кўп устама қўшилади: 1–3 йил ишлаганларга — маошининг 30 фоизи; 3–5 йил ишлаганларга — 60 фоизи; 5–10 йил ишлаганларга — 80 фоизи; 10–15 йил ишлаганларга — бир маош миқдорида; 15–20 йил ишлаганларга — маошининг 120 фоизи; 20 йилдан ортиқ ишлаганларга — бир ярим маош миқдорида. Бу пул ҳар ой асосий маошга қўшимча тўланади. Шу тариқа, октябрдан устама олиш учун энг кам стаж икки йилдан бир йилга тушади, энг юқори устама эса 35 фоиздан 150 фоизга ошади. Молиялаштириш манбаи давлат бюджетига ўтказилади. Қарор билан агентликнинг вазифалари, ҳуқуқлари, раҳбарлар масъулияти, фаолиятини баҳолаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тартибларини қамраб олган низом тасдиқланди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X