Қорақалпоғистонда 592 млн долларлик лойиҳалар ишга тушди, яна 7 млрд долларлик қурилишларга старт берилди Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қорақалпоғистонда 592 млн долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилди, яна 7 млрд долларлик 47 та лойиҳа қурилиши бошланди. Презмдент матбуот хизматининг маълум қилишича, улар ҳисобига 8 мингта иш ўрни яратилиши белгиланган. Ишга туширилган объектлар орасида Қораўзакдаги умумий қуввати 300 мегаватт бўлган иккита шамол электр станцияси ва 100 мегаваттли энергия сақлаш тизими бор. Нукусда БАА билан ҳамкорликда қурилган 27 млн долларлик, 100 ўринли Шайх Халифа шифохонаси, Тахиатошда эса «Linkwise» компаниясининг 150 млн долларлик интеллектуал ҳисоблаш марказининг биринчи босқичи очилди. Нукус жамоат транспорти учун 25 та автобус ва электробус олиб келинди. Йил охиригача яна 75 та электробус келтирилади. Бундан ташқари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан алоҳида лойиҳа доирасида 112 та электробус харид қилиш ва депо ташкил этиш режалаштирилган. Янги лойиҳаларнинг йириклари қуйидагилар: — Қўнғиротда Саудия Арабистонининг ACWA компанияси билан 2,6 млрд долларлик, 1,5 гигаватт қувватли шамол электр станцияси ва унга боғлиқ электр тармоқлари қурилади; — Қўнғирот ва Тахиатошда хитойлик ҳамкорлар билан 2,281 млрд долларлик рақамли валюта ишлаб чиқариш ва сунъий интеллект маълумотлар марказлари ташкил этилади; — А-380 «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу» йўлининг 92 километрлик қисмида қурилиш бошланди. Лойиҳа қиймати — 233 млн доллар; — Нукусдаги «Дўстлик» канали бўйида «Сеул Мун» намунасида 103 млн долларлик дам олиш, савдо ва кўнгилочар марказ барпо этилади. Шунингдек, Нукусда ёш оилалар учун 30 минг аҳолига мўлжалланган «Янги Ўзбекистон» турар жой массиви тақдим этилди. Унга 270 гектар майдон ажратилган, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш бошланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 9 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 18 Sep 2026, 16:36 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.