Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴БМТ миссияси Эрондаги мактабга зарбада АҚШнинг ҳарбий жиноят содир этганини тахмин қилиш учун асослар топди БМТнинг Эрон бўйича мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссияси АҚШнинг Эрондаги мактаб ва спорт мажмуасига берган зарбалари ҳарбий жиноят бўлган, деб ҳисоблаш учун етарли асослар борлигини билдирди. Шу ҳисоботда Эрон ҳукуматининг норозилик намойишларини бостириш пайтидаги ҳаракатлари ҳам инсониятга қарши жиноятлар сифатида баҳоланган. 17 сентябрда эълон қилинган хулосаларда февраль ойида бошланган уруш давридаги зарбалар ҳамда Эронда 2025 йил декабрь охирида бошланган намойишларга ҳукуматнинг муносабати ўрганилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Миссия эътибор қаратган асосий воқеалардан бири — 28 февраль куни Минаб шаҳридаги «Шажараи Таййиба» бошланғич мактабига берилган зарба. Эрон расмийлари маълумотига кўра, ҳужумда 150 дан ортиқ киши, жумладан, қарийб 120 нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Экспертлар мактаб биноси фуқаролик объекти эканини аниқлаш мумкин бўлганини, унинг ҳарбий мақсадларда ишлатилганига далил топилмаганини билдирган. Мактаб Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳарбий-денгиз мажмуаси яқинида жойлашган. Ҳисоботга кўра, АҚШ нишонлар ҳақидаги маълумотлар базасини янгиламаган ва зарба беришдан олдин бино ҳарбий объект эканини етарлича текширмаган. Миссия буни оддий бепарволикдан жиддийроқ ҳолат деб баҳолаган. Ламерд шаҳридаги спорт мажмуасига берилган зарба юзасидан ҳам шунга ўхшаш хулоса чиқарилган. АҚШ Марказий қўмондонлиги эса март ойида ўша куни Ламердга зарба бермаганини билдирган. Эрон ҳукуматига оид қисмда намойишчиларни қонунга хилоф равишда ўлдириш, қийноққа солиш, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, мажбуран ғойиб қилиш ва сўз эркинлигини кескин чеклаш ҳолатлари қайд этилган. Миссия буларни тинч аҳолига қарши кенг кўламли ва тизимли ҳужумнинг бир қисми деб баҳолаган. Эроннинг расмий рақамларида намойишлар билан боғлиқ воқеаларда 3 038 киши ҳалок бўлгани, 25 минг киши жароҳатлангани кўрсатилган. Экспертлар бу рақамларни мустақил тасдиқлай олмаган, бироқ ҳақиқий қурбонлар ва жароҳатланганлар сони анча кўп бўлиши мумкинлигини билдирган. Вашингтон ҳисобот хулосаларини рад этди. Оқ уй вакили Анна Келли можарода ҳарбий жиноятларни фақат Эрон содир этганини даъво қилди. Пентагон эса ўз текшируви давом этаётганини, ҳозирча эълон қиладиган натижаси йўқлигини маълум қилди. Эроннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси Reuters сўровига дарҳол жавоб бермаган. Ҳисобот 21 сентябрь, душанба куни Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида тақдим этилиши ва давлатлар томонидан муҳокама қилиниши кутилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K18 Sep 14:0514 Nov 04:166.6K18 Sep 14:05: 0 views14 Nov 04:16: 6,630 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Sep 2026, 14:050
14 Nov 2026, 04:166.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.