Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴 Япониянинг Ўзбекистон қазилма бойликларни қайта ишлашда ёрдамлашиши муҳокама қилинди Аниқ лойиҳалар ҳозирча очиқланмади Ўзбекистон Япониянинг JOGMEC корпорацияси билан геологик қидирув ишларини кенгайтириш, критик минералларни ўзлаштириш ва соҳага япон технологияларини жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бу ҳақда корпорация раҳбари Ичиро Такахара билан учрашувидан сўнг ижтимоий тармоқда маълум қилди. JOGMEC нефть, газ ва металл ресурслари таъминотини таъминлашга ихтисослашган Япония ташкилотидир. Саидовнинг билдиришича, музокараларда минерал хомашёни қайта ишлаш ва бойитиш, металлургия маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган. Кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ҳам ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишлари сифатида тилга олинган. Ўзбекистон учун бу ҳамкорликнинг муҳим жиҳати — қазилма бойликларни хомашё ҳолида сотишдан ташқари, уларни мамлакатнинг ўзида чуқурроқ қайта ишлаш имкониятидир. Япон технологиялари ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш бунга хизмат қилиши мумкин. Бироқ учрашув ҳақидаги хабарда қайси минераллар ёки конлар бўйича иш олиб борилиши, қанча инвестиция киритилиши ва лойиҳалар қачон бошланиши очиқланмаган. Қайта ишлаш корхонаси қуриш ёки технология етказиб бериш бўйича аниқ шартнома имзолангани ҳам айтилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K18 Sep 08:2614 Nov 04:167.3K18 Sep 08:26: 0 views14 Nov 04:16: 7,350 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Sep 2026, 08:260
14 Nov 2026, 04:167.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.