Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

Янги Тошкент аэропорти қурилиши учун 7 та қабристон кўчирилади Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида янги халқаро аэропорт қуриладиган ҳудуддаги еттита қабристон кўчирилади. Бу вилоят ҳокимининг 2026 йил 15 сентябрдаги қарорида белгиланди. Қарорда ушбу қабристонларда дафн ишлари кўп йиллар аввал тўхтатилгани қайд этилган. Улар орасида мусулмон, корейс ва рус христиан қабристонлари бор. Ҳужжатга кўра, Қуйи Чирчиқ туманидаги «Сергели болалар» қабристонидан марҳумларнинг қолдиқлари «Сурум» маҳалласидаги «Шардара» қабристонига, «Корейс» қабристонидан эса «Сергели» маҳалласидаги рус-корейс қабристонига кўчирилади. Ўрта Чирчиқ туманидаги «Сувон бағиш» ва «Қудойқул» мусулмон қабристонларидан қолдиқлар «Янги йўл» маҳалласидаги «Зайнаб она» қабристонига қайта дафн этилади. «Қудойқул» ва «Сариктепа» корейс ҳамда «Борис» рус христиан қабристонларидаги қабрлар эса «Тараққиёт» маҳалласидаги корейс қабристонига кўчирилади. Қарорда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2026 йил 10 апрелдаги хулосаси инобатга олинган. Унга кўра, марҳумларнинг жасадлари тупроққа айланган бўлиши эҳтимоли мавжуд ҳолларда қабристон ҳудудидан белгиланган тартибда фойдаланиш мумкин. Бироқ қабрлар очилганда суяк қолдиқлари топилса, уларни эҳтиёткорлик ва ҳурмат билан йиғиб, бошқа қабристонга қайта дафн этиш шарт. Ишлар диний урф-одатлар, санитария, экологик ва жамоатчилик талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши белгиланган. Туман ҳокимликлари аҳоли ва марҳумларнинг қариндошлари билан тушунтириш ишларини олиб боради, кўчиришни ташкил этади ҳамда ҳар бир қайта дафн қилиш бўйича тегишли далолатномаларни расмийлаштиради. Санитария талабларига риоя этилишини вилоятнинг масъул бошқармаси назорат қилади. Қабристонларни кўчириш, қайта дафн этиш, ҳудудларни тайёрлаш ва ободонлаштириш харажатларини аэропорт қурилиши лойиҳасидаги хусусий шерик қоплайди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K18 Sep 07:0814 Nov 04:168.5K18 Sep 07:08: 0 views14 Nov 04:16: 8,490 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
18 Sep 2026, 07:080
14 Nov 2026, 04:168.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.