🔴Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди Урганч шаҳрининг «Жамбул» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг пенсиясини ошириб бериш баҳонасида 15 млн сўм олганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Ю.га юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғига тайинланган ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб беришни ваъда қилган. У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, 2025 йилда 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган, уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X