Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 39 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Сенатор кадастр тизимида қонунийлик ва ички назоратни кучайтиришга чақирди ✔️Ўзбекистонда 2,6 млн кўчмас мулк ҳали давлат рўйхатидан ўтказилмаган Ўзбекистонда мавжуд 8,8 млн кўчмас мулк объектининг 2,6 млн таси ҳали давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бу ҳақда ЎзА бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маълум қилди. Сенатнинг 10–11 сентябрь кунлари ўтказилган ялпи мажлисида ер ва кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилинди. Кўчимовнинг айтишича, республикадаги 8,8 млн кўчмас мулк объектидан 6,2 млн таси давлат рўйхатидан ўтказилган. 2025 йилда Президент ва Халқ қабулхоналарига Кадастр агентлиги ваколатига тааллуқли масалалар бўйича 29 мингта мурожаат келиб тушган. Энг кўп мурожаатлар Қашқадарёда — 3,2 мингта, Сурхондарёда — 3,1 мингта, Тошкент вилоятида — 3 мингта, Тошкент шаҳрида — 2,9 мингта ва Самарқандда — 2,8 мингта қайд этилган. 2026 йилнинг январь–июль ойларида ҳам кадастр ҳужжатлари, маълумотлар базаси ва ердан ноқонуний фойдаланиш масалалари бўйича 12,7 мингта мурожаат тушган. Сенатор келтирган рақамларга кўра, 2025 йилда кўчмас мулкка оид давлат хизматларини кўрсатишда 30 мингдан ортиқ қонунбузилишга йўл қўйилган. Жумладан, 20,9 минг ҳолатда хизмат кўрсатиш асоссиз рад этилган, 8,9 минг ҳолатда белгиланган муддатлар бузилган, 46 ҳолатда фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган. Яна 96 та кадастр ҳужжати қонун талабларига зид равишда расмийлаштирилган. Кадастр тизимидаги қонунбузилишлар жиноий ишларга ҳам сабаб бўлган. 2025 йил ва 2026 йилнинг биринчи чорагида агентлик ҳамда унинг қуйи ташкилотлари фаолияти бўйича 86 та жиноий иш қўзғатилган. Уларнинг 63 таси вилоят ва туман бўлинмалари мансабдор шахслари томонидан содир этилган ҳуқуқбузилишларга тўғри келади. Шунингдек, 2025 йилда Кадастр агентлиги тизимининг 82 нафар, 2026 йил биринчи чорагида яна 16 нафар ходимига нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий ишлар очилгани айтилди. Кадастр идораларининг қарорлари устидан судларга мурожаатлар ҳам кўп. 2023 йилда уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини қонунга зид деб эътироф этиш бўйича 3 мингдан ортиқ низо кўриб чиқилган. 2024–2025 йиллар ва 2026 йилнинг дастлабки беш ойида кадастр органлари томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш бўйича киритилган 6,1 мингта даъво етарли ҳуқуқий асос бўлмагани учун судлар томонидан қаноатлантирилмаган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва улардаги қурилмаларни хатловдан ўтказиш ишлари ҳам айрим ҳудудларда суст кетмоқда. Муҳокама якунида Сенат Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Ҳукуматдан кадастр хизматлари сифатини ошириш, коррупцияга қарши ички назоратни кучайтириш, ноқонуний берилган рухсатномаларни қайта кўриб чиқиш ва ҳуқуқи эътироф этилган кўчмас мулкларни алоҳида аризасиз автоматик равишда давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш талаб қилинмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K11 Sep 16:2314 Nov 04:168.7K11 Sep 16:23: 0 views14 Nov 04:16: 8,720 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
11 Sep 2026, 16:230
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.