Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 37 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Ўзбекистонда туғилиш камаймоқда ✔️Аммо 40 ёшдан кейин она бўлаётганлар улуши ўсмоқда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 нафар чақалоқ тирик туғилган. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, уларнинг 6 446 нафари 40 ёш ва ундан катта аёллар фарзандларидир. Яна 8 нафар аёл 50 ёшдан кейин она бўлган. Туғилишларнинг асосий қисми 25–39 ёшли аёлларга тўғри келган — 219 588 та ёки 58,8 фоиз. 25 ёшгача бўлган оналар ҳиссаси 147 355 та ёки 39,5 фоиз, 40 ёш ва ундан катталарники эса 1,7 фоизни ташкил қилган. Қизиғи, умумий туғилишлар сони камайишда давом этяпти. 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 405,5 мингта тирик туғилиш қайд этилган эди. Демак, бир йил ичида туғилишлар сони қарийб 32,1 мингтага ёки 7,9 фоизга камайган. 2024 йилнинг шу даврида эса 419,9 мингта чақалоқ дунёга келган. Шу билан бирга, катта ёшда она бўлиш кўрсаткичи аксинча ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. 2025 йил давомида 40 ёш ва ундан катта аёллар 12 454 нафар фарзандни дунёга келтирган — бу жами туғилишларнинг 1,4 фоизи эди. 2024 йилда эса расмий статистика маълумотларини шаҳар ва қишлоқ кесимида жамлаганда, 40 ёшдан кейин она бўлганлар сони қарийб 11,5 минг нафар бўлган. 2025 йилда бу кўрсаткич тахминан 8,2 фоизга ошган. 2026 йилнинг атиги олти ойидаёқ 40 ёш ва ундан катта оналар сони 6 446 нафарга етди. Бу 2025 йилнинг бутун йиллик кўрсаткичининг қарийб 52 фоизи дегани. Яна бир қизиқ рақам 2025 йилда 40–44 ёшли оналар ҳиссаси энг катта бўлган, улар 12 178 нафар бола туққан. 45–49 ёшлилар — 264 нафар, 50 ёш ва ундан катта оналар эса 12 нафарни ташкил этган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K11 Sep 07:4114 Nov 04:168K11 Sep 07:41: 0 views14 Nov 04:16: 8,010 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
11 Sep 2026, 07:410
14 Nov 2026, 04:168K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.