🔴 Энди тунда шовқин сололмайсиз Аҳоли осойишталигини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилинди Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари эса 22:00 дан 09:00 гача меъёрдан ортиқ шовқин чиқариб, фуқаролар осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди. Бу 2026 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда белгиланди. Қонун турар жойлардаги маиший фаолият, қурилиш ишлари, техника ва транспорт воситаларидан келиб чиқадиган шовқинларни ҳам қамраб олади. Шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси санитария қоидалари ва нормаларида белгиланади. Шовқиннинг зарарли таъсири натижасида етказилган зарар учун суд орқали компенсация ундириш мумкин бўлади. Соҳадаги ваколатли орган — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси. Қонун ҳали кучга киргани йўқ. Қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач амал қила бошлайди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X