🔴Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш 12,1 млн тоннага етди Президент цемент заводлари оқибати бўлган экологик таъсирни камайтиришга чақирган эди Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида 12,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 минг тонна ёки 0,8 фоиз кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Global Cement хабар берди. 2025 йилнинг дастлабки етти ойида 12 млн тонна, 2024 йилнинг шу даврида эса 9,1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Демак, икки йилда ҳажм 3 млн тоннага — қарийб 33 фоизга ошган. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2024 йил 18 январдаги йиғилишда мамлакатда цементга бўлган йиллик эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган қувватлар мавжудлигини айтган. У шундай шароитда мутасаддилар яна 22 та цемент заводи қуришни таклиф қилаётганини танқид қилган. Президент юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва атроф-муҳитга зарарни камайтирувчи технологияларни жорий этиш зарурлигини таъкидлаган эди. Global Cement хабарида ишлаб чиқариш ҳажмлари келтирилган, аммо заводларнинг экологик таъсири қай даражада камайгани ҳақида маълумот берилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X