Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 28 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 12 фоиздан 2 фоизга туширилади 2026 йил 1 октябрдан қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга қабул қилган корхоналар мазкур ходим учун 2 фоиз ижтимоий солиқ тўлайди. Ҳозирда корхоналар учун ижтимоий солиқнинг умумий ставкаси 12 фоизни ташкил этади. Демак, янги имтиёз доирасида иш берувчининг ушбу ходим бўйича солиқ юки 6 баробар камаяди. Масалан, ходимга 5 млн сўм иш ҳақи ҳисобланса, умумий ставка бўйича корхона 600 минг сўм ижтимоий солиқ тўлайди. 2 фоизлик ставкада эса тўлов 100 минг сўмни ташкил этади. Корхона ҳар бир шундай ходим учун ойига 500 минг сўм тежайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди. Чора эҳтиёжманд оилалар аъзоларини доимий иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадини оширишга қаратилган. Ҳозирча имтиёз қайси қишлоқ туманларида, қандай мезонлар асосида ва қанча муддат қўлланиши очиқланмаган. Бу тафсилотлар тегишли ҳуқуқий ҳужжатда белгиланиши кутилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10 Sep 06:1114 Nov 04:167.6K10 Sep 06:11: 0 views14 Nov 04:16: 7,640 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
10 Sep 2026, 06:110
14 Nov 2026, 04:167.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.