🔴 Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгач, импорт божи ставкалари президент ҳужжати эмас, қонун билан белгиланади Бу божлар пасаяди деганими? Президентнинг 2026 йил 27 августдаги фармонига кўра, ягона ҳужжатда товарларнинг ТИФ ТН кодлари, ЖСТ билан келишилган энг юқори бож ставкалари ва амалда қўлланадиган ставкалар кўрсатилади. Қонун лойиҳаси 2027 йил декабригача тайёрланади. ЖСТда bound rate — божнинг келишилган энг юқори чегараси. Амалдаги ставка ундан паст бўлиши мумкин, аммо юқори бўла олмайди. Бу янгилик импорт божлари дарҳол пасаяди ёки товарлар автоматик арзонлашади, дегани эмас. Ҳақиқий таъсир ЖСТ билан келишилган ставкалар очиқлангач маълум бўлади. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини 2026 йил охиригача якунлашни режалаштирмоқда. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X