🔴«Туронбанк»нинг 98,9 фоизи сотилмоқда Ўзбекистон «Туронбанк»даги 98,9 фоиз давлат улушини хусусийлаштиришга қарор қилди. Сотув Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан халқаро маслаҳатчилар хулосаси ҳамда банкнинг хусусийлаштиришга тайёрлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади. Ўзбекистон давлат банкларини сотишга аввал ҳам бир неча бор уринган, аммо белгиланган муддатлар қайта-қайта узайтирилган. 2026 йил февралида Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари Абдулла Абдуқодиров кечикишни давлат банкларининг инвесторлар учун жозибадор эмаслиги билан изоҳлаган эди. Унинг айтишича, айрим банкларда катта ҳажмдаги қайтмаётган кредитлар мавжуд. Кредит портфели бир ёки икки йирик қарздорга тўпланган, давлат лойиҳаларига узоқ муддатли кредитлар берилган ва риск даражаси юқори. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X