Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Бобур кўчасидаги 90 йиллик тарихий бино учун кураш яна бошланди ✔️Ортиқўжаевнинг 2018 йилги қарори прокуратурада текширилади Тошкентнинг Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уйдаги тарихий бино атрофидаги қарийб саккиз йиллик можаро яна кун тартибига чиқди. Маданий мерос агентлиги Бош прокуратурага мурожаат қилиб, бинони бузиш ва ўрнига кўп қаватли уй қуриш имконини берган 2018 йил 30 октябрдаги ҳоким қарорига ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Агентлик қонунбузилиш аниқланса, қарорни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш чораларини кўришни ҳам сўраган. Бино 1936 йилда қурилган. Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, у аввал ҳам муҳофаза рўйхатида бўлган, аммо 2007 йилда ўша вақтдаги Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаевнинг қарори билан маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилган. Ўша қарор билан шаҳардаги яна 303 та объект ҳам рўйхатдан чиқарилгани хабар қилинган. Орадан 11 йил ўтиб, 2018 йилда ўша пайтдаги Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори билан Бобур кўчаси, 7-уй жойлашган ҳудуд «Universal Packing Masters» МЧЖга ажратилган. Қарорда мавжуд турар ва нотурар биноларни бузиш ҳамда улар ўрнида кўп қаватли турар жой қуриш назарда тутилган. Қарор қабул қилинган вақтда бино маданий мерос объекти сифатида ҳимояланган рўйхатда бўлмаган. Кейинчалик қурилиш билан боғлиқ ҳуқуқлар «Jemchug House» компаниясига ўтган. 2020 йилдаги маълумотларга кўра, уйдаги 16 та квартирадан 13 тасининг эгалари қурувчи билан келишув имзолаган, қолган мулкдорлар билан эса компенсация ва кўчириш масаласида келишмовчилик юзага келган. Бироқ бинонинг ўзи ҳам тарихий аҳамиятга эга. Бу ерда таниқли археолог Василий Шишкин (1894–1966) яшаб, ижод қилган. Шишкин Афросиёб деворий суратларини ўрганиш, қадимги Варахша ёдгорлигини тадқиқ қилиш ва Улуғбек расадхонасидаги археологик қазишмаларда иштирок этиш билан танилган. 2020 йилга келиб вазият ўзгарди. Маданий мерос бўйича Илмий-эксперт кенгаши бинога тарихий-маданий қийматга эга объект сифатида баҳо бериб, уни Миллий рўйхатга киритишни маъқуллади. 2021 йилда эса бинога берилган маданий мерос мақомини бекор қилиш таклифи рад этилди. Маданий мерос агентлигининг ҳозирги расмий позицияси ҳам объектни Миллий рўйхатдан чиқармасликдан иборат. Масала судларга ҳам чиққан. 2021 йил мартда Тошкент туманлараро маъмурий суди қурувчилар ва шаҳар маъмуриятининг талабларини қаноатлантирмагани, натижада Бобур кўчаси, 7-уй давлат муҳофазасидаги маданий мерос объекти мақомини сақлаб қолгани хабар қилинган. Аммо можаро шу билан тугамаган. 2026 йил сентябрида иш яна суд муҳокамаларига қайтди. ОАВ маълумотига кўра, «Jemchug House» уйда қолган мулкдорлардан бирини мажбурий кўчириш талаби билан судга мурожаат қилган. Шу жараён фонида Маданий мерос агентлиги бино давлат муҳофазасида эканини яна бир бор эслатди. Энди эса масала Бош прокуратурага чиқди. Агентлик прокуратурадан нафақат 2018 йилги 1550-сон қарорнинг қонунийлигини текширишни, балки тарихий бино бузилиши, шикастланиши ёки унинг тарихий-маданий қийматига бошқа зарар етказилишининг олдини олиш чораларини кўришни ҳам сўраган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K9 Sep 09:0114 Nov 04:168.7K9 Sep 09:01: 0 views14 Nov 04:16: 8,670 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
9 Sep 2026, 09:010
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.