Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Сотилмаган давлат активлари нархи 90 фоизгача пасайтирилиши мумкин Ўзбекистонда хусусийлаштиришга чиқарилган давлат активлари харидор топмаса, уларнинг бошланғич нархи босқичма-босқич пасайтирилади. Президентнинг ПФ–177-сон фармонига кўра, давлат активи очиқ электрон аукцион ёки биржа савдоларида уч ой давомида сотилмаса, унинг бошланғич нархи ҳар ой 10 фоиздан пасайтириб борилади. Нархи дастлабки қийматининг 10 фоизигача туширилиши мумкин. Шунингдек, айрим йирик давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда харидорларга қулай тўлов шартлари берилади. Жумладан, харидор объект қийматининг 35 фоизини уч ой ичида тўласа, қолган қисмини 5 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаши, 50 фоизини тўласа эса қолган қисмини 3 йилгача фоизсиз тўлаши мумкин. Қийматни 6 ойда тўлиқ тўлаганларга эса 25 фоизгача чегирма бериш назарда тутилган. Фармонда такрорий аукционларда фақат битта талабгор қолган тақдирда ҳам объектни унга эълон қилинган нархда сотиш имконияти белгиланган. Шу билан бирга, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари қарз эвазига балансга олган мол-мулкларни 50 фоизгача чегирма билан, бошланғич тўловсиз ва 6 йилгача бўлиб тўлаш шартида реализация қилиши мумкин. 2026 йилда 84 та давлат ва давлат иштирокидаги корхона улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ҳамда 8 минг гектар ерни хусусийлаштириш режалаштирилган. Давлат активлари ва ерларни сотишдан камида 14 трлн сўм тушум олиш мақсад қилинган. Фармонга кўра, стратегик аҳамиятга эга айрим корхоналар хусусийлаштирилганда давлат «олтин акция» орқали муҳим қарорларга таъсир қилиш ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин. Йирик объектлар рўйхатида бир қатор таниш номлар бор. Жумладан, «Андижон механика заводи»нинг 100 фоиз давлат улуши, «Халқ суғурта» АЖнинг 100 фоиз улуши, KO-UNG CYLINDER’нинг 54,76 фоиз, KOR-UNG Investment’нинг 50 фоиз, шунингдек Халқаро ҳамкорлик марказининг 79,27 фоиз давлат улуши хусусийлаштириш учун савдога чиқарилади. Рўйхатга турли вазирлик ва идоралар тизимидаги бошқа йирик корхоналар ҳам киритилган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K9 Sep 07:4814 Nov 04:167.2K9 Sep 07:48: 0 views14 Nov 04:16: 7,210 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
9 Sep 2026, 07:480
14 Nov 2026, 04:167.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.