🔴Гулистонда «қоғозда ишлаган» ободонлаштириш ходимларига 1 млрд сўм маош ёзилган ✔️Амалда амалдорлар пулларни талон-тарож қилган Сирдарё вилоятида бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари амалда ишламаган фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, улар номига жами 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаган. Терговга қадар текширувда мазкур маблағлар кейинчалик масъул шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун сарфлангани ва бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган. Яъни, дастлабки маълумотларга кўра, бюджетдан иш ҳақи учун ажратилган пуллар ҳақиқатда меҳнат қилмаган шахслар номига расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунчиликка кўра, мазкур модда бўйича жазо жиноятнинг миқдори, содир этилиш усули ва бошқа ҳолатларга қараб белгиланади. Ҳозирча Департамент гумон қилинaётган масъулларнинг сони, уларнинг лавозимлари ва схема қанча вақт давомида ишлагани ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X