🔴Дипломатияга 550 нафар талаба қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 киши 189 балл тўплади ✔️Келаси йил қабул тартиби ўзгариши мумкин Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов дипломатия йўналишларига қабулда юзага келган муаммоли ҳолат ҳақида гапирди. Унинг айтишича, бу йил 550 та ўринга 3 200 нафар абитуриент максимал — 189 балл тўплаган. Натижада уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинган. Вазир келгуси йилдан қабул тартибида ўзгариш бўлишини маълум қилди. 2026/2027 ўқув йили қабулида оддий тест тизими бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 189 этиб белгиланган. Абитуриент 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғини бажаради: мажбурий уч фан учун 33 балл, икки мутахассислик фани учун эса 156 балл берилади. Максимал балл олганлар сонининг кескин кўпайишига миллий ва халқаро сертификатлар тизими ҳам таъсир қилмоқда. Амалда сертификат натижаси абитуриентнинг қабулдаги баллига ҳисобланади, хорижий тил сертификатлари эса тизимга автоматик юкланади. Айни пайтда абитуриентлар аудиториясида бошқа хавотир ҳам айтилмоқда.189 баллнинг оммавийлашиши энг кучли ОТМларда ҳатто максимал натижа билан ҳам рақобатни ҳал қилиб бўлмайдиган вазиятга олиб келиши мумкин. Абитуриентларга ихтисослашган каналларда тарих ва чет тили фанлари мажмуасида максимал балл тўплаганлар сони жуда кўпайгани, мавжуд квоталар уларнинг барчасини сиғдира олмаслиги ҳақида муҳокамалар кетмоқда. Бу йилги умумий қабул статистикаси ҳам муаммонинг кўламини кўрсатади. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, республика бўйича 7 579 нафар абитуриент 189 ва ундан юқори натижа қайд этган. Бу барча абитуриентларнинг тахминан 1,1 фоизини ташкил этади. Қўнғиротбой Шарипов келаси йилдан қабул механизми ўзгаришини айтган, аммо қўшимча имтиҳон, суҳбат, фанлар кесимида устуворлик ёки бошқа саралаш мезони жорий этиладими — ҳозирча очиқланмаган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 9 Sep 2026, 05:03 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 10.3K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.