Ўзбекистонликлар Умра зиёрати бўйича дунёда 10-ўринда Юртимиздан Саудияга сафарлар йилдан-йилга ортиб бормоқда Ўзбекистонликларнинг Саудия Арабистонига сафарлари кескин кўпаймоқда. 2026 йил январь–июль ойларининг ўзида 167,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда ушбу мамлакатга борган. Тўрт йил аввал шу даврда бу кўрсаткич 50 минг нафар эди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг дастлабки етти ойида Саудия Арабистонига 167 337 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда сафар қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 минг нафарга ёки 10,3 фоизга кўп. Январь–июль ойларида кўрсаткич 2022 йилда 50 минг, 2023 йилда 35,2 минг, 2024 йилда 106,5 минг, 2025 йилда 151,7 минг ва 2026 йилда 167,3 минг нафарни ташкил қилган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X