🔴Мирзиёевни қирувчи учоқлар билан кутиб олган Сербия расмий маросимда артиллериядан салют отди ✔️Ўзбекистон ва Сербия стратегик шерикликка ўтмоқчи Бугун Белграддаги Сербия саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Уни Сербия Президенти Александр Вучич қарши олди. Фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳиялари янгради ва артиллериядан ўн марта салют берилди. Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари музокараларни бошлади. Шавкат Мирзиёев Сербияга 7–8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан борган. Ташриф кун тартибидан савдо, инвестиция, транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва IT соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ўрин олган. Шунингдек, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси ва ҳудудлараро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилиниши белгиланган. Ташрифнинг энг муҳим сиёсий натижаларидан бири — Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма баёнот имзоланиши кутилмоқда. Сербия президенти маъмурияти эълон қилган дастурга кўра, икки давлат раҳбарлари якка тартибда ва делегациялар иштирокида музокаралар ўтказиб, сўнг икки томонлама ҳужжатлар алмашади. Шу куни Сербия–Ўзбекистон бизнес форуми ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Сербия томони ташриф арафасида транспорт соҳасида учта ҳужжат тайёрланганини маълум қилди. Белград Ўзбекистонни 2027 йилда ўтказиладиган Expo 2027 кўргазмасида фаол иштирок этишга ҳам таклиф қилган. Сербия томони эълон қилган дастурда яна бир рамзий қадам ҳам бор. Белградда келажакдаги Тошкент кўчаси тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга Сербия Республикасининг юқори давлат мукофоти — катта занжирли орден топширилиши режалаштирилган. Шу тариқа, ташриф фақат протокол тадбирлари билан чекланмай, икки давлат муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш ва иқтисодий ҳамкорликни конкрет лойиҳалар билан мустаҳкамлашга қаратилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 8 Sep 2026, 11:15 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.