🔴Ўзбекистон PISAда 48-ўринни олдими? Рақам ортидаги ҳақиқий натижа Ўзбекистон ўқувчилари PISA 2025 халқаро баҳолаш дастурида табиий фанлар бўйича 438 балл тўплади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу натижани 91 давлат ва таълим тизими орасида 48-ўрин сифатида тақдим қилди. 438 балл — тўғри рақам. Натижаларни балл бўйича юқоридан пастга жойлаштирганда Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам 48-қаторга тўғри келади. Аммо буни «Ўзбекистон таълим сифати бўйича дунёда 48-ўринда» деб тушуниш тўғри эмас. PISA спорт мусобақаси эмас. OECD мамлакатларнинг натижасини биринчи навбатда ўқувчилар тўплаган ўртача балл орқали баҳолайди. Тадқиқотда мамлакатдаги барча 15 ёшлилар эмас, махсус танлаб олинган ўқувчилар қатнашгани учун натижаларда статистик ноаниқлик ҳам мавжуд. Шунинг учун расмийлар PISA натижаларини жамоатчиликка тақдим этишда «438 балл билан жадвалда 48-қатор» ва «биз дунёда 48-ўриндамиз» деган икки тушунчани аралаштирмаслиги муҳим. Хўш, Ўзбекистон аслида қандай натижа кўрсатди? 438 балл нимани англатади? Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X