Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Тошкентда уйларнинг янги баҳоси ҳозирча солиқни оширмайди ✔️Расмийлар шундай изоҳ бермоқда Аввалроқ Uzdiplomat Тошкентда айрим квартира ва уйларнинг янги баҳоси амалдаги кадастр қийматидан бир неча баравар юқори чиққанини ва бу мол-мулк солиғига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази бу масалага изоҳ берди. Қайд этилишича,ҳозирги оммавий баҳолаш натижалари солиқ тўлови ошишига сабаб бўлмайди. Марказ таъкидлашича, янги қийматни солиқ ставкаси ёки тўланадиган солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри эмас. Амалда турар жойлар учун мол-мулк солиғи базаси ҳали ҳам кадастр қиймати ҳисобланади. Шу боис уйнинг янги баҳоси 7–15 баравар ошган тақдирда ҳам, бу мол-мулк солиғи ҳам шунчага кўпаяди дегани эмас. Тошкентдаги жамоатчилик муҳокамаси якунланиб, «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганидан кейин солиққа тортиш масаласи тегишли вазирлик ва идоралар томонидан алоҳида кўриб чиқилади. Марказ «солиқлар кескин ошиб кетади» деган хавотирга ҳозирча асос йўқлигини билдирди. Янги баҳони davreestr.uz ёки my.gov.uz орқали кўриш ва унга муносабат билдириш мумкин. Бу мажбурий эмас, аммо мулкдор фикр билдирмаса, баҳолаш натижаси қайта кўриб чиқилмайди ва ўзгаришсиз қолади. Яна бир муҳим жиҳат, оммавий баҳолашда уйнинг ҳақиқий таъмир ҳолати алоҳида ҳисобга олинмайди. Методикага кўра, барча объектлар шартли равишда «ўртача таъмирланган» деб қабул қилинади. Баҳолаш давлат томонидан бепул амалга оширилади. Оммавий баҳолаш 2025–2026 йилларда Тошкентда, 2026–2027 йилларда Нукус ва вилоят марказларида, 2027 йилдан эса республика бўйлаб жорий этилиши режалаштирилган. Унинг мақсади 9 миллиондан ортиқ кўчмас мулк ва қарийб 8 миллион ер участкасининг иқтисодий қийматини аниқлаш, бозор ҳақида янгиланиб борадиган маълумот базасини яратиш ва келгусида солиққа тортишда адолатлироқ механизмни шакллантиришдан иборат, демоқда расмийлар. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K8 Sep 09:2214 Nov 04:168.3K8 Sep 09:22: 0 views14 Nov 04:16: 8,320 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
8 Sep 2026, 09:220
14 Nov 2026, 04:168.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.