🔴«Оилани сақлаш учун чидаш керак»ми? ✔️Марказий Осиёда зўравонлик нега ҳали ҳам оқланади? Марказий Осиёда аёлларнинг 18 фоизи ҳаёти давомида жисмоний ва/ёки жинсий зўравонликка дуч келган. Аммо муаммонинг янада оғир томони бор — зўравонликка учраётган аёлларнинг ўзи ҳам баъзан уни оқлайди. Тожикистонда ўтказилган тадқиқотда эркакларнинг 97 фоизи, аёлларнинг эса 72 фоизи «аёл оилани сақлаш учун зўравонликка чидаши керак», деган фикрни билдирган. Нега «оилани сақлаш» талаби баъзан зўравонликка чидаш талабига айланади? Бунда ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг қандай роли бор? Алматида ўтаётган минтақавий тренингда БМТ вакили кўтарган энг оғриқли масалалар ва Марказий Осиёдаги вазият ҳақида батафсил — Uzdiplomat материалида ўқинг!. ❗️ Суратда эри томонидан 19 ёшида ўлдирилган сурхондарёлик келин. Унга ҳам оиласида зўравонликка чидаш кераклиги уқтириб келинган... Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X