🔴Ҳоким бўлиш “нархи” $210 минг! Фарғона вилоятида фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлатиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига киргани аниқланган. Маълум қилинишича, у ўзини Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништирган ва юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали И.Д.ни 210 минг доллар эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтган. С.А. келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси — фирибгарликка суиқасд қилиш ҳамда 28, 211-моддаси — пора беришда иштирок этиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X