🔴 Тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқлангани йўқ. Қуронбоевнинг лавозимдан озод этилгани бўйича расмий қарор ёки Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг муносабати ҳам эълон қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, яқинда маҳаллаларда аҳоли хонадонларига кириб, уй ва ўчоқбоши тозалигини ўрганиш ташаббуси жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди. Ушбу ташаббус Қаҳрамон Қуронбоев томонидан илгари сурилгани айтилганди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X