Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Давлат хизматчилари маоши янги тизимга ўтади ✔️Идорага эмас, лавозим, стаж ва натижага қараб тўланади Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ўзгартиришга қаратилган ПФ–181-сонли фармонни имзолади. Янги тизим 2027 йил 1 январдан жорий этилади. Ҳозир давлат идораларида бир хил ёки ўхшаш вазифани бажарадиган ходимларнинг даромади кескин фарқ қилиши мумкин. Бунга айрим ташкилотларда бюджетдан ташқари жамғармалар катта экани ва шу маблағлар ҳисобидан турли устама ҳамда мукофотлар тўланиши ҳам сабаб бўлади. Янги фармон ана шу тизимни бир қолипга солишни кўзда тутяпти. Энди давлат хизматчисининг ойлиги асосан лавозим маоши, малака учун қўшимча ҳақ, KPI устамаси ва бонусдан шаклланади. Лавозим маоши ягона тариф коэффициентлари асосида белгиланади. Бунда ходимнинг қайси даражадаги давлат органида ишлаши, лавозими ва давлат хизматидаги стажи ҳисобга олинади. Масалан, республика даражасидаги юқори лавозим билан туман даражасидаги оддий мутахассиснинг коэффициенти бир хил эмас — фармоннинг ўзида улар учун алоҳида тариф сеткалари белгиланган. Шунинг учун янги тизим «ҳамма давлат хизматчиси бир хил маош олади» дегани эмас. Яна бир янгилик — иш натижаси маошга бевосита таъсир қилади. KPI бўйича яхши натижа кўрсатган ходимга ҳар ой лавозим маошининг 15, 20 ёки 25 фоизигача устама берилади. 70 баллдан кам натижа кўрсатган ходим эса бу устамани олмайди. Малака даражаси ҳам пулга айланади. Масалан, энг юқори малака даражасига эга давлат хизматчиси лавозим маошига 20 фоизгача, қуйи даражаларда эса 2–17 фоиз қўшимча ҳақ олиши мумкин. Бундан ташқари, йил якунида бонус бериш сақланади. Мураккаб вазифа бажарган, иш вақтидан ташқари ёки дам олиш куни ишлаган ходимни қўшимча рағбатлантириш ҳам мумкин. ❓120 млн сўм ва 10 млн сўмлик маошлар фарқи йўқоладими? Тўлиқ йўқолиши кафолатланмаган! Фармонда давлат хизматчисининг умумий ойлик даромадига юқори чегара — масалан, «ҳеч ким 50 млн сўмдан ортиқ олмайди» деган лимит белгиланмаган. Шунингдек, раҳбар, ўринбосар, бошқарма бошлиғи ва оддий мутахассис учун тариф коэффициентлари сезиларли фарқ қилади. Унга стаж, малака, KPI ва бонуслар ҳам қўшилади. Шу сабаб раҳбар билан оддий ходим даромади ўртасида катта фарқ сақланиб қолиши мумкин. Аммо фармон бошқа муаммони қисқартиришга ҳаракат қиляпти: бир идорада пул кўп бўлгани учун ходим жуда катта устама олиб, бошқа давлат ташкилотида худди шундай вазифадаги ходим анча кам маош олиши каби ҳолатлар. Чунки 2027 йилдан давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ходимлар штати ва уларнинг иш ҳақини молиялаштириш амалиёти чекланади. Бундай маблағлардан фойдаланиш ҳам умумий қоидаларга бўйсундирилади. Яъни «бой идора — катта маош, кам маблағли идора — кичик маош» модели қисқариши керак. Бироқ фармонда яна бир имконият қолдирилган. Мураккаб ёки муҳим вазифаларни бажарган ходимларга шахсий устама ва мукофотлар бериш мумкин. Демак, барча қўшимча тўловлар бутунлай йўқ қилинмаяпти. Янги тизимга ўтиш пайтида ходимнинг аввалги меҳнат ҳақи шартлари ёмонлаштирилмаслиги керак. Яъни ислоҳот баҳонасида амалдаги даромадни кескин туширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K15K5 Sep 05:5314 Nov 04:1612.8K5 Sep 05:53: 0 views14 Nov 04:16: 12,800 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
5 Sep 2026, 05:530
14 Nov 2026, 04:1612.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.