🔴Тимур Бутунбаев Президент Администрациясида янги лавозимга тайинланди Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Янги лавозимда Бутунбаевнинг вазифалари сув соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш билан бирга, Президент Администрациясида ҳуқуқий экспертиза йўналишини ҳам бошқаришни қамраб олади. Аввалги тузилмада у асосан ичимлик суви ва сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш масалалари учун масъул эди. Янги тайинлов билан унинг ваколат доираси кенгайди. Шу тариқа, Президент Администрациясида сув сиёсати ва ҳуқуқий экспертиза йўналишлари бир лавозим доирасида бирлаштирилди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X