Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 58 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴114 йиллик собиқ трамвай депоси энди замонавий санъат марказига айланди Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи давлат Замонавий санъат маркази очилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бугун янги марказга бориб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди. Марказ кенг жамоатчилик учун 6 сентябрдан эшикларини очади. Марказ 1912 йилда барпо этилган собиқ трамвай депосида жойлашган. Кейинчалик бу бино дизель электр станцияси сифатида ишлатилган. Орадан 114 йил ўтиб, саноат объекти замонавий санъат майдонига айлантирилди. Бинонинг янги қиёфасини Франциянинг машҳур Studio KO меъморлик бюроси ишлаб чиққан. Реставрация пайтида эски завод-депога хос ғиштли ва индустриал қиёфа имкон қадар сақлаб қолинган. Лойиҳа ҳали очилмасидан олдин 2025 йилда дунёдаги энг нуфузли санъат тадбирларидан бири — Art Basel Paris доирасида ҳам тақдим этилган. Бу ерда рассомлар асарларини намойиш этиш билан бирга, лекциялар, кино намойишлари, концертлар, перформанслар ва ижодий устахоналар ўтказилади. Очиқ кутубхона ва тадқиқот архиви, концепт-дўкон ҳамда ресторан ҳам бор. Ёш рассом ва кураторлар учун арт-резиденциялар ташкил этилиши режалаштирилган. Марказ ўз ишини Hikmah — “Ҳикмат” номли халқаро кўргазма билан бошлайди. Унда 11 та асар намойиш этилади. Энг қизиқ воқеалардан бири — Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейи коллекциясига кирувчи инсталляция Ўзбекистонда биринчи марта кўрсатилади. Тошкент маркази халқаро санъат бозорига чиқишни ҳам мақсад қилган. У АҚШдаги Гуггенхайм музейи, Британиянинг Tate, Париждаги Помпиду маркази, Осиё санъати миллий музейи, Delfina Foundation ва Корея Санъат кенгаши билан ҳамкорлик қилмоқда. Марказ атрофида арт-резиденциялар тизими ҳам шакллантирилган. Масалан, “Намуна” ва Ҳазрати Имом ҳудудларидаги тарихий биноларда маҳаллий ва хорижлик ижодкорлар учун яшаш ва ишлаш шароити яратилган. Улар Ўзбекистон маданияти ва анъаналарини ўрганиб, шу асосда янги асарлар яратиши мумкин. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K4 Sep 13:5214 Nov 04:168.4K4 Sep 13:52: 0 views14 Nov 04:16: 8,450 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
4 Sep 2026, 13:520
14 Nov 2026, 04:168.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.