🔴 Беҳзод Мусаев Миграция агентлигидан кетди — «мрамор гўшт» бўйича текширув натижалари эса очиқланмади Беҳзод Мусаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Расмий хабарда бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб бўлгани айтилган. Президентнинг тегишли қарори билан Миграция агентлиги директори этиб шу пайтгача Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Муҳсинхўжа Абдураҳмонов тайинланди. Беҳзод Мусаев Миграция агентлигига раҳбарлик қилган даврда унинг номи жамоатчиликда муҳокама қилинган «мармар гўшт» ҳақидаги аудиоёзувлар билан ҳам тилга тушган эди. Ушбу аудиоёзувлар тарқалганидан кейин масала юзасидан текширувлар ҳақида хабар берилган бўлса-да, уларнинг якуний хулосалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилмади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X