🔴Яккасаройда йўл ўпирилди ✔️Бир киши енгил жароҳат олди Тошкентнинг Яккасарой тумани, Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми ўпирилиб, ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Яккасарой тумани ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳати олган. Йўлнинг шикастланган қисмида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ҳодиса жойида тегишли хизматлар иш олиб бормоқда. Veolia Energy Tashkent ҳам расмий муносабат билдирди. Компанияга кўра, авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда компания ходимлари бошқа тезкор хизматлар билан бирга ўпирилиш сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки текширувда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган. Veolia ҳодисанинг аниқ сабаби ва кўрилаётган чоралар бўйича қўшимча маълумот тезкор текширув якунларидан кейин берилишини билдирди. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X