Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Камбағалликни қисқартиришда янги тизим қўлланади ✔️ 3,2 трлн сўм туманлар ихтиёрига берилади Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим белгиланди. Асосий рақамлар ва янгиликлар қуйидагича: - Камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизга тушди. Эҳтиёжманд аҳоли сони 2,2 миллиондан 1,5 миллион нафарга камайди. - 49 та туман ва 3 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланиб бормоқда. - Сўнгги уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳалари учун 314 триллион сўм ресурс ажратилган. Энди натижа “қанча кредит берилди?” билан эмас, қанча иш ўрни ва барқарор даромад яратилди? деган мезон билан баҳоланади. - Туманлар ихтиёрига жами 3,2 триллион сўм ресурс берилади. Кредит миқдори, муддати ва тўлов графигини туман штаблари маҳаллий шароитдан келиб чиқиб белгилайди. - 10 та оила билан кооперация қилган тадбиркор 500 млн сўмгача, 100 та оила билан ишлаган тадбиркор 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади. - Сўнгги бир йилда очилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси фаолиятини тўхтатган. Яна 62 минг киши кредитини қайтаришда қийналмоқда. - Келгуси йилдан Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандларига боғча, ўқув маркази, йўлкира ва ОТМ ётоқхонаси харажатлари учун 12 ойлик ваучер берилади. - Ижтимоий реестрдаги ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади. - Йил якунига қадар 350 минг киши доимий ишга жойлаштирилиши, 1 миллион кишининг даромади оширилиши ва 230 минг оила камбағалликдан чиқарилиши керак. - Мамлакатдаги 8 992 та маҳалла ҳоким ёрдамчиси фаолияти қайта баҳоланади. Энг яхши мутахассисларни Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юбориш режалаштирилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K3 Sep 11:4914 Nov 04:169.3K3 Sep 11:49: 0 views14 Nov 04:16: 9,310 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
3 Sep 2026, 11:490
14 Nov 2026, 04:169.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.