🔴 Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар пул берилади Келгусида ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан нафақа тўланади. Шунингдек, келаси йилдан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади. Ваучер 12 ой муддатга берилади. Муҳими, оила эҳтиёжмандлар Ижтимоий реестридан чиқарилганидан кейин ҳам ваучер ўз амалини давом эттиради. Айни пайтда меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун 2026 йилда 300 миллиард сўм ажратилган. Маълум қилинишича, бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошган. Ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини бир ҳафта ичида киритиш топширилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X