🔴Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўланади ва Япония, Туркияга малака оширишга юборилади Ўзбекистонда энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, уларга 50 фоизгача устама тўланади. Энг яхши ҳоким ёрдамчилари Хитой, Япония ва Туркияда малака ошириш имкониятига ҳам эга бўлади. Мутасаддиларга икки ой ичида махсус ўқув марказини ташкил этиб, унга хорижий мутахассисларни жалб қилиш вазифаси қўйилди. Марказда ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлашга ўқитилади. Вилоят штаблари йил якуни бўйича ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчисини танлаб, Хитой, Япония ва Туркияга малака ошириш учун юборади. Маҳалла банкирларини ҳам шу тартибда ўқитиш ва улар учун хорижий стажировкалар ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, Бош прокуратурага банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларининг мустақил қарор қабул қилишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга кўмаклашиш вазифаси юклатилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X