Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 6 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Ўзбекистондаги 8 992 та маҳаллада ишига нолойиқ ҳоким ёрдамчилари янгиланади Ўзбекистонда 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилади. Уларнинг барчаси дастлаб вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқ деб топилган ҳоким ёрдамчилари янгиланади. Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилади. Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан ҳам воз кечилади. Энди Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради. Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга оширишда ваколатларни туманларга тушириш режалаштирилган. Туман лойиҳаларнинг буюртмачисига айлантирилиб, маблағлар бевосита жойларга йўналтирилади. Оғир маҳаллаларда иш ўрни яратишга қаратилган маҳаллий маблағларга республикадан 2–3 карра кўп ресурс қўшиб бериш таклиф қилинди. Шунингдек, туман штабларига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. Объектларнинг белгиланган муддатда ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топширилиши учун туман штаби раҳбари жавобгар бўлади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K3 Sep 08:1814 Nov 04:165.8K3 Sep 08:18: 0 views14 Nov 04:16: 5,810 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
3 Sep 2026, 08:180
14 Nov 2026, 04:165.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.