Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 37 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсатнома олиш осонлашди - ExpressAsia Қозоғистон айрим тоифадаги хорижликлар учун доимий яшашга рухсат олиш талабларини енгиллаштирди, деб хабар бермоқда ExpressAsia. Янги тартиб Қозоғистонда яқин қариндошлари бор ёки мамлакат фуқароси билан оила қурган Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Энг муҳим ўзгариш — айрим аризачилар учун бирданига учта талаб бекор қилинди. Бу қозоқ тилини билиш бўйича тест, мезонлар асосида баҳолаш ва белгиланган ҳудудларда бир йил яшаш талабидир. Енгилликлар: — Қозоғистон фуқароси билан камида бир йилдан бери никоҳда бўлган ва турмуш ўртоғи ёнига кўчиб бораётган хорижликларга; — 60 ёшдан ошган, оиласи билан бирлашиш учун келаётган шахсларга; — вояга етмаганлар ва муомалага лаёқатсиз шахсларга; — Қозоғистоннинг собиқ фуқаролари ва айрим ватандошларга берилади. Яна муҳим ўзгаришлардан бири оила билан бирлашиш учун яқин қариндош албатта Қозоғистон фуқароси бўлиши шарт эмас. Мамлакатда яшаш гувоҳномасига эга хорижликнинг оила аъзолари ҳам шу асосда мурожаат қилиши мумкин. Бироқ асосий ҳужжатлар пакети сақланиб қолган. Жумладан, хорижга чиқиш паспорти, судланмаганлик ҳақида маълумотнома, тиббий маълумотнома, дактилоскопия ва турар жой бўйича ҳужжатлар талаб этилади. Шунингдек, кўпчилик хорижликлар ўз тўлов қобилиятини тасдиқлаши керак. 2026 йилда талаб этиладиган миқдор 1320 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи ёки қарийб 5,7 млн тенгени ташкил этади. Ҳужжатлар тўлиқ топширилса, ариза 45 календарь кун ичида кўриб чиқилади. Янги тартиб ҳозирча пилот лойиҳа сифатида амал қилмоқда ва 2026 йил 31 декабрга қадар кучда бўлади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K2 Sep 16:3714 Nov 04:167.7K2 Sep 16:37: 0 views14 Nov 04:16: 7,710 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
2 Sep 2026, 16:370
14 Nov 2026, 04:167.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.