Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 35 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга визасиз кира олмайди. Сафардан олдин виза расмийлаштириш талаб этилади. Таиланд ҳукумати мамлакатнинг визавий сиёсатини қайта кўриб чиқди. Янги тартиб 2026 йил 15 сентябрдан кучга киради. Унга кўра, аввал 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган 93 давлат ва ҳудуд учун ушбу режим бекор қилиниб, янги рўйхат шакллантирилди. Ўзбекистон янги визасиз режим сақлаб қолинган давлатлар қаторига кирмади. Шу сабабли 15 сентябрдан кейин Таиландга йўл оладиган Ўзбекистон фуқаролари сафардан олдин виза олиши керак бўлади. Визани Таиланд Ташқи ишлар вазирлигининг Thai e-Visa электрон тизими орқали онлайн расмийлаштириш мумкин. Жараён тўлиқ электрон бўлиб, ариза берувчи аккаунт очади, анкета тўлдиради, талаб қилинган ҳужжатларни юклайди, консуллик йиғимини тўлайди. Ариза маъқулланса, электрон виза тасдиғи электрон почта орқали юборилади. Муҳим жиҳати, 15 сентябргача Таиландга кириб улгурган Ўзбекистон фуқароларига аввалги тартиб бўйича берилган яшаш муддати сақланиб қолади — янги қоида уларнинг мамлакатда қолиш муддатини автоматик қисқартирмайди. Таиланд ҳукумати визавий сиёсатни ўзгартиришга миллий хавфсизлик, туризм ва иқтисодий манфаатлар, давлатлар ўртасидаги ўзаролик принципи ҳамда визасиз режимдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш заруратини сабаб қилиб кўрсатган. Шу билан бирга, электрон виза тизими хорижликларга визани масофадан туриб олиш имконини бериши таъкидланган. Таиланд сўнгги йилларда ўзбекистонлик сайёҳлар орасида оммалашган йўналишлардан бири эди. Янги тартиб билан Таиландга “чипта олиб, визасиз учиш” даври Ўзбекистон фуқаролари учун якунланади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K2 Sep 10:0914 Nov 04:167.8K2 Sep 10:09: 0 views14 Nov 04:16: 7,750 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
2 Sep 2026, 10:090
14 Nov 2026, 04:167.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.