🔴«Мен учун юксак идеал»: Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёд этди Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг мамлакат тарихидаги ўрнига юқори баҳо бериб келади. 2016 йил 8 сентябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида у Биринчи Президент ҳақида шундай деган эди: «Бу улуғ инсон мен учун юксак идеал, ўз Ватани, ўз халқига фидокорона хизмат қилишнинг ёрқин намунасидир». Мирзиёев ўша нутқида Ислом Каримовни «замонамизнинг улуғ сиёсатчиси», узоқни кўра оладиган ва стратегик фикрлайдиган раҳбар сифатида ҳам таърифлаган. 2026 йил 28 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маросимда ҳам Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентни алоҳида ёдга олди: «Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини эҳтиром билан ёд этамиз», — деди давлат раҳбари. Мирзиёев 2017 йилда Ислом Каримов ҳайкали очилишида ҳам унинг Ўзбекистон мустақиллиги тарихидаги ўрнига тўхталиб, Ислом Каримов бутун умрини Ўзбекистон, унинг озодлиги ва келажагига бағишлаганини таъкидлаган эди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X