🔴ШҲТнинг янги хавфсизлик маркази Тошкентда жойлашади Тошкент шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича янги универсал маркази жойлашадиган шаҳар бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида маълум қилди. Саммитда ШҲТ Хартиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома, шунингдек, Универсал марказ ва Антинаркотик марказ тўғрисидаги низомлар қабул қилинди. Шавкат Мирзиёев Тошкентда жойлашадиган марказ фаолияти учун Ўзбекистон зарур шароитларни яратишини билдирди. «Тошкент шаҳрида Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича универсал марказнинг самарали фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратамиз», — деди Президент. Янги марказнинг Тошкентда жойлашиши Ўзбекистоннинг ШҲТ хавфсизлик тизимидаги институционал ролини кучайтиради. Универсал марказ айнан қандай таҳдидларга қарши курашади, унга қандай ваколатлар берилади, аъзо давлатлар ўртасида қандай маълумотлар алмашилади ва марказ қачон тўлиқ иш бошлайди? Бу ҳақида ҳозирча маълумотлар очиқланган эмас. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X