Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 30 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴100 нафар ободонлаштириш ходимининг фарзанди ёки невараси учун бир йиллик контракт тўлаб берилади Ўзбекистонда санитар тозалаш ва ободонлаштириш соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган ходимларни рағбатлантириш мақсадида «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловига аризалар қабул қилиш бошланди. Танловда ушбу соҳада камида 10 йил самарали меҳнат қилган санитар тозалаш ва ободонлаштириш ходимлари иштирок этиши мумкин. Танлов якунларига кўра, 100 нафар ғолиб аниқланади. Уларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзанди ёки неварасининг бир йиллик контракт тўлови қоплаб берилади. Контракт учун ажратиладиган маблағ миқдори БҲМнинг 30 бараваридан ошмаслиги белгиланган. Аризалар 1 сентябрдан қабул қилина бошланган бўлиб, 1 октябрга қадар давом этади. Муҳим шартлардан бири — ушбу имтиёздан фойдаланган талабалар ўқишни тамомлаганидан кейин давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йил ишлаб бериши керак. Шундай қилиб, танлов нафақат ободонлаштириш соҳасида кўп йил меҳнат қилган ходимларни рағбатлантириш, балки уларнинг фарзандлари ва невараларининг олий таълим олишига кўмаклашишни ҳам назарда тутади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K2 Sep 04:1814 Nov 04:167.6K2 Sep 04:18: 0 views14 Nov 04:16: 7,580 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
2 Sep 2026, 04:180
14 Nov 2026, 04:167.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.