🔴 Эртага 800 мингга яқин бола илк бор мактабга қадам қўяди Президент Билимлар куни муносабати билан табрик йўллади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Билимлар куни муносабати билан ўқувчилар, устозлар ва ота-оналарга табрик йўллади. Президент табригидаги янги рақамли маълумотга кўра, янги ўқув йилида 800 минг нафарга яқин ўғил-қиз мактаб остонасига қадам қўймоқда. Давлат раҳбари мактабдан катта ҳаётга қадам қўяётган ёшлар пухта билим билан бирга камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаши учун шароит яратилишини ҳам таъкидлади. Бу мақсадда ҳудудларда «Касблар шаҳарчалари» фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бироқ «Касблар шаҳарчалари» Президент табригида биринчи марта эълон қилинган янги ташаббус эмас. Бу режа аввалроқ белгиланган. Президент 2025 йил декабрдаги Мурожаатномасида 2026 йилда 7 та ҳудудда, 2027 йилда эса қолган ҳудудларда «Касблар шаҳарчалари» фаолияти йўлга қўйилишини маълум қилган эди. 2026 йил 16 февралдаги Президент фармони билан эса бу режа аниқлаштирилди. Унга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғонадаги 7 та илғор касбий маҳорат техникумида «Касблар шаҳарчалари» ташкил этилиши белгиланган. Уларда мактаб ўқувчилари қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт ва «яшил» энергетика каби йўналишлардаги касбларни амалда синаб кўриши кўзда тутилган. Айрим ҳудудларда бу тизим аллақачон ишга тушмоқда. Масалан, Президент 17 август куни Урганчдаги Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ҳудудида ташкил этилган «Касблар шаҳарчаси» билан танишган Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X