Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 36 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Мирзиёев ШҲТ доирасида янги ҳамкорлик платформаларини таклиф қилди Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги “ШҲТ плюс” йиғилишида ташкилот доирасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир қатор таклифларни илгари сурди. Унинг фикрича, “ШҲТ плюс” фақат раҳбарлар йиғиладиган майдон бўлиб қолмасдан, турли давлат ва минтақаларни аниқ лойиҳалар атрофида бирлаштирадиган доимий платформага айланиши керак. Матбуот хизмати эълон қилган матнга кўра, Президент нутқида қуйидаги таклифларни билдирган: ✔️ “ШҲТ плюс”ни доимий мулоқот майдонига айлантириш. Бу ерда иқтисодий ўсиш, янги технологиялар, иқлим ўзгариши, таълим, ёшлар ва инсон капитали масалалари муҳокама қилиниши таклиф этилди. ✔️Минтақавий ташкилотларни бир-бирига боғлайдиган ҳамкорлик тармоғини яратиш. Бу турли ташкилотларга тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имконини бериши мумкин. ✔️ Фойдали технологиялар ва тайёр ечимлар “банки”ни яратиш. Унда “яшил” энергетика, рақамли хизматлар, соғлиқни сақлаш ва табиатдан оқилона фойдаланиш бўйича турли давлатларда самара берган лойиҳалар жамланади. ✔️ “ШҲТ Инвест” форумини доимий ишлайдиган платформага айлантириш. Бу бизнес учун янги бозорларга чиқиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва инвестицияларни кўпайтиришга хизмат қилиши керак. ✔️Хивада маданиятлар ва цивилизациялар форумини ўтказиш. Мирзиёев “ШҲТ плюс” доирасида доимий маданий форум ташкил этиб, уни БМТ тузилмалари билан ҳамкорликда Хива шаҳрида ўтказишни таклиф қилди. Президент нутқида шунингдек, янги дунё тартиби давлатларни бир-биридан ажратмаслиги, аксинча, иқтисодий ва сиёсий лойиҳаларни ўзаро боғлаши кераклигига урғу берган. Мирзиёев Ўзбекистон Евроосиёда очиқ ҳамкорлик тарафдори эканини, турли минтақавий лойиҳалар рақобатлашмасдан, бир-бирини тўлдириши лозимлигини таъкидлади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K1 Sep 12:4414 Nov 04:166.2K1 Sep 12:44: 0 views14 Nov 04:16: 6,250 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
1 Sep 2026, 12:440
14 Nov 2026, 04:166.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.