Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 36 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴 Режа бор, қабул йўқ: бир ҳафтада 329 та шахсий ва сайёр қабул ўтказилмаган Президент Халқ қабулхонасига бирор марта мурожаат қилганмисиз? Ёки ҳоким, прокурор, ички ишлар, солиқ, электр-газ ёки бошқа идора раҳбарининг шахсий қабулига ёзилганмисиз? Кўпчилик учун бундай қабул — оддий учрашув эмас. Одам маҳаллада ёки туман идорасида ҳал бўлмаган муаммосига ечим топиш, мансабдорга дардини бевосита айтиш учун қабулга боради. Айримлар бу имкониятни кунлаб, ҳатто ойлаб кутиши мумкин. Шунинг учун қабулнинг режалаштирилиши билан унинг ҳақиқатда ўтказилиши ўртасида фарқ бор. 2026 йил 17–23 август кунлари бўйича эълон қилинган навбатдаги маълумотларда мурожаатлар сони камайгани қайд этилган. Бироқ рақамларга чуқурроқ қаралса, бошқа бир муҳим ҳолат кўринади: шу ҳафта режалаштирилган шахсий ва сайёр қабулларнинг бир қисми ўтказилмаган. 17–23 август кунлари жами 20 090 та масала бўйича 18 456 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар сони аввалги ҳафтага нисбатан 4,04 фоизга камайган. Қабуллар бўйича статистика эса 17–22 август даврини қамраб олади. Унга кўра, 1 425 та шахсий қабул режалаштирилган, аммо амалда 1 174 таси ўтказилган. Яъни 251 та шахсий қабул ўтказилмаган. Шунингдек, режадаги 1 180 та сайёр қабулнинг 1 102 таси ўтказилган — 78 таси амалга ошмаган. Демак, олти кун давомида жами 329 та режалаштирилган шахсий ва сайёр қабул ўтказилмаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K1 Sep 08:1514 Nov 04:166.3K1 Sep 08:15: 0 views14 Nov 04:16: 6,260 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
1 Sep 2026, 08:150
14 Nov 2026, 04:166.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.