🔴Бишкекда ШҲТ саммити бошланди ✔️Мирзиёев ҳам унда иштирок этмоқда Бишкек шаҳридаги «Ырыс Ордо» конгресс-холлида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 26-йиғилиши бошланди. Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда. Йиғилиш Қирғизистон Президенти Садир Жапаров раислигида ўтказилмоқда. Саммит Қирғизистоннинг 2025–2026 йиллардаги ШҲТга раислигининг асосий якуний тадбири ҳисобланади. Қирғизистон раислик даврини «ШҲТга 25 йил: барқарор тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик сари бирга» шиори остида ўтказган. Саммитда Шавкат Мирзиёевдан ташқари Хитой Раиси Си Цзиньпин, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Беларус Президенти Александр Лукашенко, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қатнашмоқда. Раҳбарлар йиғилиш олдидан биргаликда суратга тушди, шундан кейин музокаралар ёпиқ форматда давом этди. Кун тартибида ШҲТ доирасида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бор. Асосий йиғилишдан кейин «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Саммит якунлари бўйича Бишкек декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси аввалроқ ШҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан келишиб олинган. Шавкат Мирзиёев Бишкекка 31 август куни келган. Саммит арафасида у қатор икки томонлама учрашувлар, жумладан Хитой Раиси Си Цзиньпин, БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш билан музокара ўтказди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 1 Sep 2026, 06:27 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.2K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.