🔴Татьяна Каримова тақдирланди, қизи эса ҳамон панжара ортида қолмоқда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси бўлган Татьяна Каримовага ушбу нишон мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан берилди. Айни пайтда Каримовлар оиласининг катта қизи Гулнора Каримова ҳамон жазони ижро этиш муассасасида қолмоқда. 2026 йил апрелида Швейцариядаги суд жараёни муносабати билан тарқалган маълумотларда Гулнора Каримова Ўзбекистонда жазо ўтаётгани ва унинг қамоқ муддати 2028 йил декабригача давом этиши қайд этилди. Ўзбекистон томони уни жазо муддати тугамасидан мамлакатдан чиқаришга рухсат бермаган. Гулнора Каримовага Ўзбекистонда 2020 йилда 13 йил 4 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазо муддати 2015 йил 21 августдан ҳисобланган. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Биринчи Президент оиласи билан боғлиқ икки мутлақо турли манзара кўзга ташланмоқда. Татьяна Каримова юбилей нишони билан тақдирланди, унинг қизи Гулнора Каримова эса ҳамон панжара ортида. Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони Президент фармони билан таъсис этилган. Нишон мамлакат тараққиёти, жамият ҳаёти ва бошқа соҳаларга муносиб ҳисса қўшган ватандошларни тақдирлаш учун мўлжалланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X