🔴Президент байрамдаги нутқида “Давлат суғуртаси ҳар бир хонадонга киради”, деди. Бу нима дегани? Аҳоли суғурта учун қўшимча пул тўлайдими? Президент Шавкат Мирзиёев байрамдаги нутқида давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг ҳар бир хонадонига кириб боришини маълум қилди. Муҳими, бу ҳар бир фуқаро ҳар ой алоҳида суғурта бадали тўлайди, дегани эмас. Амалдаги тартибга кўра, давлат тиббий суғуртаси учун аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди. Кафолатланган тиббий хизматлар давлат бюджети ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Кафолатланган пакет доирасида бирламчи тиббий муассасаларда 20 турдаги профилактик кўрик ва скрининг, 29 турдаги диагностика ҳамда 18 турдаги лаборатор текширув бепул ўтказилиши белгиланган. Айрим дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳам бепул тақдим этилади. Бироқ бу барча тиббий хизматлар бепул бўлади, дегани эмас. Кафолатланган пакетга кирмаган хизматлар пулли бўлиши мумкин. Режали даволанишда эса белгиланган тартибда оилавий шифокор ва электрон йўлланма орқали бўлади. Демак, «суғурта ҳар бир хонадонга киради» деган ваъданинг аҳоли учун энг муҳим ўлчови шундаки, бугун ўз чўнтагидан тўлаётган қайси тиббий хизмат ва дорилар учун эртага пул тўламайди. Бироқ пакетга кирмаган хизматлар пуллик бўлиши эҳтимоли бор. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X