Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.4%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 7 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Президент келгуси 10 йил учун асосий режаларни айтди ✔️ЯИМ — $300 млрд, ✔️Инвестиция — $450 млрд, ✔️2 млн юқори даромадли иш ўрни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда мамлакат тараққиётининг келгуси босқичи учун асосий мақсадларни эълон қилди. Давлат раҳбарига кўра, келгуси ўн йиллик Ўзбекистон учун “миллий юксалиш даври” бўлиши керак. Шу мақсадда инсон қадрини оширишга қаратилган 7 та миллий дастур амалга оширилади. Асосий режалар: ✔️Таълим - 6 ёшли болаларни тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш — 100 фоиз; - барча мактабларни халқаро баҳолаш дастурларига жалб қилиш; - техникумларда халқаро стандартларни жорий этиш; - касбий таълим қамровини 1 миллион нафарга етказиш; - камида 10 та Ўзбекистон университетини дунёнинг TOP-1000 рейтингига киритиш; - 10 миллион ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш. ✔️ Тиббиёт - соғлиқни сақлашга давлат харажатларини келгуси беш йилда ЯИМнинг 5 фоизига етказиш; - давлат тиббий суғуртасини барча хонадонларга жорий этиш; - Ўзбекистонга дунёнинг камида 5 та етакчи клиникасини олиб келиш; - профилактикага асосланган тиббиёт моделига ўтиш; - фармацевтика, биотехнология ва тиббий таълимни ривожлантириш. ✔️Иқтисодиёт ва инвестициялар - келгуси 10 йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш; - 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиш; - саноатда 2 миллион юқори даромадли иш ўрни яратиш; - стартаплар, венчур инвестициялар ва сунъий интеллектни устувор йўналишга айлантириш; - кичик бизнеснинг ўрта, ўрта бизнеснинг йирик компанияга айланиши учун ягона экотизим яратиш; - келгуси ўн йилда аҳоли жон бошига ЯИМни 10 минг доллардан ошириш. ✔️Сув ва экология - беш йилда экин майдонларини сув тежовчи технологиялар билан қамраб олишни 100 фоизга етказиш; - “Яшил макон” дастурини янги босқичга олиб чиқиш; - туман ва шаҳар марказларида яшил ҳудудлар улушини 30 фоизга етказиш; - мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни дахлсиз бойлик сифатида ҳимоя қилиш. ✔️Суд ва қонун устуворлиги - суд мустақиллигини янада кучайтириш; - ҳуқуқий тарбияни мактабдан бошлаш; - фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш; - кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосига қарши чораларни кучайтириш; - яширин иқтисодиёт ва уюшган жиноятчиликка қарши курашни янги босқичга олиб чиқиш. ✔️Маҳалла ваколатлари - давлат дастурларини шакллантириш тизими ўзгартирилади; - туман бюджети, инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари маҳалла буюртмаси асосида ишлаб чиқилади; - аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари давлат харажатларини белгилашда асосий мезонга айланади. ✔️Ташқи сиёсат - Ўзбекистоннинг тинчлик ва дипломатия маркази сифатидаги ўрнини кучайтириш; - иқтисодий дипломатияни ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида давом эттириш; - Марказий Осиё давлатлари билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш; - Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк бор раислик қилади; - Афғонистон бўйича конструктив сиёсат давом эттирилади. Президент нутқида яқин ўн йилликни мамлакат тараққиёти учун ҳал қилувчи босқич сифатида баҳолади. “Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K15K28 Aug 16:1514 Nov 04:1614.2K28 Aug 16:15: 0 views14 Nov 04:16: 14,200 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
28 Aug 2026, 16:150
14 Nov 2026, 04:1614.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.