🔴«Миллий ғурури бор одам ҳеч қачон енгилмайди» - Президент ✔️“Ўзбек иши” бўйича 40 минг нафар ўзбекистонлик тергов қилинган, 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида қатнашди. Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодлар ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Президент уламолар ва зиёлилар билан суҳбатда мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрига етиш кераклигини айтди. — 35 йилдан бери ҳеч кимга қарам бўлмасдан, тинч осмон остида эркин яшаяпмиз. Бу — катта бахт ва бебаҳо бойлик, — деди давлат раҳбари. Сўнгги йилларда қатағон қурбонларининг номини тиклаш ишлари давом этмоқда. 2021–2025 йилларда 1,2 мингдан зиёд ватандош оқланган. 2026 йилнинг ўзида яна 161 нафар ноҳақ судланган ёки ўлимга ҳукм қилинган шахснинг номи оқланди. Президент совет даврининг сўнгги йилларидаги “пахта иши” ва “ўзбек иши”ни ҳам эслади. Расмий маълумотларга кўра, 1983–1990 йилларда 40 минг нафар ўзбекистонлик тергов қилинган, 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Шавкат Мирзиёев ҳозир дунёда уруш ва сиёсий қарама-қаршиликлар кўпайиб бораётганига эътибор қаратиб, Ўзбекистон ўз танлаган йўлидан қайтмаслигини таъкидлади. — Бизнинг йўлимиз — тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик йўли. Ўзбекистон ушбу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмайди, — деди Президент. Учрашувда ёшлар таълимига ҳам тўхталиб ўтилди. Сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда олийгоҳлар сони 77 тадан 205 тага кўпайган. Ҳозир дунёнинг ТОП-100 университетларида 3,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда. Президент ёшларни миллий ғурур ва тарихий хотира руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади. — Миллий ғурури бор одам ҳеч қачон енгилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.4%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 3 minutes ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 28 Aug 2026, 06:40 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.9K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.