🔴Бухоро, Навоий ва Самарқандда кучли шамол кутилмоқда Бугун Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол кескин кучайиб, унинг тезлиги сониясига 20 метрдан ошиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантирди. Бундай шамол очиқ ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши, дарахт шохлари синиши, енгил конструкциялар ва реклама қурилмаларига зарар етказиши мумкин. 28–31 август кунлари республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз ва иссиқ об-ҳаво сақланади. Кундузи ҳарорат аксар ҳудудларда +32...+40 даража атрофида бўлади. 31 августга келиб ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 28–29 август, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса 29–30 август кунлари шамол айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиши мумкин. Бухоро ва Навоийда бундай кучли шамол 30 август куни прогноз қилинган. Тоғли ҳудудларда ҳам шамол тезлиги 20–22 м/с гача етиши эҳтимоли бор. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X